“Ёшлар поезди” Тошкентга қайтиб келди (видео)

Юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Ёшлар поезди” тарғибот акцияси бўлиб ўтди.

“Ёшлар поезди”га ёш олим ва мутахассислар, шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, тадбиркорлар, спортчилар, ижтимоий соҳа ходимлари, журналистлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари ва “Камалак” болалар ташкилоти сардорлари жалб этилди.

Куни кеча “Ёшлар поезди” Тошкентга қайтиб келди. Тошкент темир йўл вокзалидан тайёрланган видеороликни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Fikr bildirish