Ўйинчоқлар ичидан дунёда 2-ўринда турувчи заҳарли илон чиқди

Ижтимоий интернет тармоғидан фойдаланувчилар Австралиянинг Квинсленд штатидаги Голд-Кост шаҳрида бўлиб ўтган ажабтовур илон овига гувоҳ бўлишди.
Илон ови интернет тармоғи орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган. Тони ва Брук Харрисонлар Шарқ мамлакатларида учрайдиган тўрсимон жигарранг илонни тутишган. У заҳарлилиги жиҳатидан сайёрамизда иккинчи ўринда турадиган илон саналади.
Болалар ўйинчоқларининг орасига кириб олган жонзотни илон овловчилар аввалига бўғма деб ўйлашган. Бир метрлик йиртқич ёввойи табиатга қўйиб юборилди.

Манба: uzbekistan24.uz

Fikr bildirish