АҚШ ва Япония ҳамкорликда ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказмоқда

Хориж оммавий ахборот воситалари   АҚШ ва Япония  ўртасида  ҳамкорликда ҳарбий ўқув машғулотлари  ўтказилаётгани ҳақида хабар беряпти.  Жараён Хоккайдо оролида бўлиб ўтмоқда.

Америка денгиз пиёдалари ва Япония мудофаа кучлари аскарлари иштирокидаги харбий отишмаларнинг қуруқликдаги фазаси  Хоккайдо оролида ўтказиляпти. Машғулотларга тахминан 3,5 минг киши жалб этилган. Машқларнинг ҳаво фазасида эса Американинг Гуамдаги авиабазасига қарашли 2 та стратегик бомбардимончи самолёт ҳам  қатнашмоқда.

Ўз навбатида расмий Вашингтон ва Токио мазкур ўқув машғулотлари  Корея ярим оролида юзага келган  вазиятга мутлақо дахлдор эмаслигини таъкидлаяпти.  Экспертларнинг фикрича, Япония-Америка альянси ҳамкорлиги  Осиё-Тинч океани ҳудудида барқарорликни таъминлаш учун фавқулодда муҳим саналади.

 

Манба: uzbekistan24.uz

Fikr bildirish