Миллионернинг ўнта қоидаси: нимадан бошлаш ва нимага чап бериш лозим?

Entrepreneur журналининг «Ёш миллионерлар» лойиҳаси иштирокчиси, миллионер ва бизнесмен Дэниел Элли миллионер бўлишни истасангиз, маълум бир қоидаларга амал қилишингиз лозим деб ҳисоблайди. Миллионер булар қайси қоидалар эканлиги ҳақида ҳикоя қилади, деб ёзади «Идеономика».

Дунёнинг турли бурчагидаги одамлар мендан қандай қилиб миллионер бўлиш бўйича тавсиялар сўрайди. Улар турлича тарбия, диний эътиқод ва тери рангига эга бўлган, турли ёшдаги одамлардир. Улар пулларни асосий мақсадларига эришишда ёрдам берувчи ресурс деб ҳисоблайди.

Бироқ аксарият одамлар миллион доллар ишлаб топишни истамайди. Улар миллион доллар сарфлашни истайди. Улар пулларнинг ўзи уларни бахтлироқ қилади деб ўйлайди ва миллионер бўлиш учун интилиш йўлининг ўзи ҳақиқий қувонч ва мамнуният ҳиссини уйғотишини тушунмайди.

Мендан тез-тез «Миллионга томон йўл олган одамга бирор тавсия берасизми?», деб сўрашади. Тавсияларим бор! Қуйидаги ўнта қоидага амал қилсангиз, улар сизни тўғри йўлга олиб чиқади.

 Пул учун ишламанг

Агар сиз фақат пул учун ишласангиз, пуллар сиз учун ишламайди. Ўз кўникмаларингизни ривожлантириш устида ишлашингиз тўғрироқ. Пул топиш — ушбу кўникмаларни ривожлантиришнинг қўшимча маҳсули холос. Профессионаллик даражангиз қанчалик юқори бўлса, иқтисодий пиллапояда шунча баландроққа кўтарилишингиз мумкин.

Пул учун ишлайдиганлар уларнинг қулига айланиб қолади. Ўз кўникмаларини ривожлантириш устида ишлайдиганлар пулларни назорат қилишни ҳам ўрганади, чунки пул билан муомала қилиш ҳам бир кўникма ҳисобланади. Маҳорат — биринчи галдаги вазифа. «Мен ўн минг зарба устида ишлагандан эмас, бир зарбани ўн минг марта пишитгандан қўрқаман», — деган эди Брюс Ли.

Ўқувчилигингизча қолинг

Мени тушунчам бўйича ўқимишли инсон ўзидаги билимдан қандай фойдаланишни биладиган инсондир. Жуда бой билим тўплаган инсонлар кўп, бироқ улар ушбу кўникмаларидан қандай фойдаланишни билмайди.

Ҳар куни ўрганган нарсаларингизни блокнот ёки кундалигингизга ёзиб боринг. Ҳафта давомида ёзиб борган қайдларим ўнлаб саҳифани тўлдиради. Ҳафта охирида уларни ўрганиб чиқаман ва  «Ҳафта давомида нималарни ўргандим?» деган саволни бераман. Конференцияларда 1200 мартага яқин чиқиш қилганман, уларда атиги уч фоизга яқин одам ёзиб боради.

 Уч фоиз инсонларни ҳисобга олиб иш тутинг

Сиз таклиф қилаётган нарсалар ҳақиқатда керак бўлган одамлар дунёда уч фоизни ташкил этади, холос. Айнан шу уч фоизни ҳисобга олиб иш туцангиз, ҳақиқатда бадавлат инсонга айланишингиз мумкин. Нисбат қуйидагича: сиз 100 кишига мурожаат қилсангиз, улардан 70 нафари қизиқиш билдириши мумкин, 30 нафари саволлар билан мурожаат қилади, 10 нафари сиз таклиф қилгандан кўпроқ нарса кутади ва бор-йўғи уч фоизигина сизни ҳақиқатда ёқтириб қолишга қодир. Улар сизнинг ҳақиқий мухлисларингиз. Сизнинг вазифангиз — уларга энг яхши хизмат кўрсатиш.

Сизни қандай бўлсангиз, шундайлигингизча яхши кўрадиган одамлар ҳақида ўйланг. Улар сиз кутганингиздан кўра кўпроқ. Ўша уч фоиз ортингиздан бутун умр эргашишга тайёр. Улар брендингизни илгари суриб, у ҳақда танишларига ҳикоя қилади. Вақт ўтиши билан ана шу уч фоиз ишониш қийин бўлган кўламгача ўсади.

 Ортга қайтувчи муносабатни ўзлаштиринг

Бу муносабатни ким билдираётгани — ўша уч фоизми ёки қолган 97 фоиз — бу муҳим эмас. Бу сабоқларга қулоқ тутинг. Улар кўпинча натижаларингизни кучайтириш ва ошириш имконини беради. Улардан маҳсулотингизни синовдан ўтказиш ва сайқал бериш учун фойдаланинг. Бу мукаммалликка интилиш кишиларни миллионерга айлантиради.

 Ўзингиз учун қулай доирага киринг

Муваффақиятсизлик — жуда ноқулай нарса, бироқ кўпчилик одамлар унга бардош билан муносабатда бўлади. Улар аслида яшашни истамаган уйда яшашга кўнади, ҳайдаш ёқмаган машиналарни харид қилади, ўзини қаноатлантирмайдиган маош учун ҳам ишлашга рози бўлади. Муваффақият томон интилиш эса осон, ёқимли ва жуда қулайдир.

Мен қилаётган иш жуда ёқимли. Бироқ ҳаммаси одамларни текинга илҳомлантиришдан бошланган. Сиз учун ёқимли доирага киришнинг ягона усули, сизга ёққан ишни текин бажариш. Пул учун ишлашни бас қилинг, кўникмаларингизни ривожлантиринг ва ҳеч ким бунинг учун ҳақ тўламаса ҳам ёқтирган ишингизни қилинг. Яқин вақт ичида улар орқали пул топиш йўли ҳам чиқади. Фақат шу йўл билан ҳаётдан завқланиш мумкин.

 Ҳамма жойда бўлинг

Янги мингйилликда интернет пайдо бўлди. Аниқроғи, ҳамма жойда, жумладан, ўзгаларнинг чўнтагида (смартфонни назарда тутяпман) ҳозир бўлиш имконини берувчи ижтимоий тармоқлар пайдо бўлди. Бироқ сиз контентингизни тўғри бошқариб, ушбу платформаларда мухлисларни жалб қилишни ўрганишингиз лозим.

Ўртача одам ижтимоий тармоқларда икки соат вақт сарфлаб, бир неча ҳафта ичида минглаб одамлар эътиборини ўзига қаратиши мумкин. Миллионер бўлишни истасангиз, миллионлаб кишилар эътиборини қаратиш усулини топишингиз керак. Бугун ижтимоий тармоқлар — уларга хабарингизни етказишнинг энг тезкор усули.

 Муваффақиятни ортга сурманг

«Солиқларни тўлаб бўлгунча кутиб тураман. Болалар мактабни тугатгунча кутаман. Лавозимимни оширишгунча кутаман». Кишиларнинг бу каби гаплари тез-тез қулоғимизга чалинади. Бундай ўз-ўзини оқлашлар жуда кўп — уларнинг барчасига кишиларнинг муваффақият олдидаги қўрқуви сабабчи. Улар ўзингизни чалғитиш ва режаларингизни барбод қилиш имконини беради.

Муваффақият эса ундан чалғийдиганларга дош бермайди. Омадни бугуноқ маҳкам тутиб олиш керак. Кейинги ҳафта, ой ва йилни кутиш керак эмас. Омад кутиб турмайди. Миллионер нима исташини билади ва ҳар қандай вазиятга қарамасдан, унга эришиш учун қўлидан келган барча ишни қилади.

Мақсадларингизга тузатиш киритинг

Тўғри мақсадларга эга инсонларгина миллионер бўлади. Пул топишни мақсад қилиб қўйиш, юқорида айтганимдек, муваффақиятингизни кўмишни англатади. Бундай мақсад кишиларни бошқа имкониятларни кўриш имкониятидан маҳрум қилади.

Бошқа одамлар ҳам сизнинг ниятларингизга эътибор қаратади. Улар сиз нимага интилаётганингиз ва улардан нима исташингизни билишни хоҳлайди. Бу табиий механизм уларни нохуш ҳодисалардан асрайди, уларга хавфсиз муҳитда бўлиш имконини беради. Кишилар билан алоқани йўлга қўйиш давомида мақсадларингизни улар билан бўлишинг, муносабатларни ўзаро дўстлик асосида қуринг.

«Бирор нарсани оддий сўзлар билан тушунтириб бера олмасангиз, ўшани етарлича тушунмаслигингизни англатади», — деган эди Эйнштейн.

 Оригиналликка интилинг

Рақобат кўпчиликни чўчитади. Улар ўз соҳасида мутахассислар кўп эканлигини яхши билади ва астойдил ҳаракат қилмайди. Бироқ мутахассислар жуда кўп бўлган бундай бозорларга эътибор билан қарасангиз, улардан аксарияти соҳа етакчисидан нусха олувчи дубликатлар бўлиб чиқади.

Айнан сизга ўхшаш одамлар мавжуд эмаслигини унутманг. Сиз қила олган нарса бошқаларнинг қўлидан келмайди. Шунинг учун ўзингизни бошқалар билан таққосламанг.

Одамларнинг ҳаётини енгиллаштиринг

Миллионер бўлиш учун бошқаларнинг ҳаётини имкон борича енгиллаштиришга интилиш лозим. Уларга етказмоқчи бўлган нарсаларингизни мураккаблаштирманг, одамлар осон тушунадиган қилиб етказинг. Кишилар бирор нарсани тушунмаса, кўпинча сиз билан ишламайди.

Мақолаларимни ёзишда уларни саккизинчи синф ўқувчилари тушунишини истайман. Бир неча ой аввал фақат Yahoo’да янгиликларни ўқийдиган аёл матнларимни дуч келди ва бир неча кун ичида юздан ортиқ маслаҳатимни ўқиб чиқди. Шундан сўнг ишдан бўшади. Бугун унинг шахсий бизнеси бор. Одамлар ҳаётини енгиллаштирганингда ана шундай нарсалар юз беради.

Бу қоидаларни мунтазам қўлласангиз, натижага эришасиз. Бироқ бунинг учун ўзингизга ишонишингиз ва таваккал қилишингиз керак бўлади.

 

2 thoughts on “Миллионернинг ўнта қоидаси: нимадан бошлаш ва нимага чап бериш лозим?

Fikr bildirish