Cанжар Раҳмонов 22 август куни рингга чиқади

Флойд Мэйвезернинг промоутерлик компаниясида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов навбатдаги жангини ўтказиш санаси маълум бўлди.
Спортчимиз 22 август куни Лас-Вегасда америкалик ЛаДариус Миллерга қарши жанг қилади.
Маълумот учун, Миллер фаолияти давомида 14 та жанг ўтказган ва уларнинг 13 тасини ғалаба (4 таси нокаут) билан якунлаган. Битта жангни  мағлубият билан якунлаган.

Fikr bildirish