Ашхобод-2017. Олтин медаллар жамғариш бўйича 3-ўриндамиз

Ашхободда ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда. 20 сентябр кунги баҳслар якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар 7 та олтин, 16 та кумуш ва 34 та бронза жами 57 тани  ташкил этмоқда. Ушбу медалллар терма жамоамизга умумжамоа ҳисобида учинчи ўринга кўтарилиб олиш имкониятини берди. Жадвалда мезбонлар Туркманистон терма жамоаси 53 та олтин медаль билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонадаги Эрон делегациясида 10 та олтин, 6 та кумуш, 23 та бронза бор.

Fikr bildirish