Болам менга жуда боғланиб қолган

— Туғруқ таътилидаман. Ишга чиқишга ўйланиб қолдим. Сабаби болам менга жуда боғланиб қолган. Боғчага берсам, кўникиб кетишидан бироз чўчиб турибман. Нима қилсам бўлади?

Азиза ЭШБЕКОВА

Тошкент шаҳри.

Саволга психолог Дилдора НОРМЎМИНОВА жавоб беради:

— Имкон даражасида фарзандингизни уч ёшгача ўзингиз парвариш қилганингиз маъқул. Шундагина бола руҳан, маънан ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етади.

Агар оилавий шароитингиз туфайли ишлашга мажбур бўлсангиз, болани боғчага аста-секин кўниктириб боринг. Фарзандингизни қариндошлар ёки қўни-қўшнилар билан мулоқотга осон киришишига ўргатишингиз лозим. Агар у кўниколмай хархаша қилса, сабр қилинг. Болалар бу ёшида меҳрни тез илғайди. Унутманг, унга эътиборингизни ошириб юборманг. Шунда хавотирга ўрин қолмайди.

Fikr bildirish