Дрэгон кемаси Ерга қайтди

Бир ой олдин Халқаро космик станцияда фаолият юритаётган экспедиция аъзоларига юк етказиб берган Дрэгон кемаси Ерга қайтди. Космик аппарат Тинч океани ҳудудига муваффақияли қўндирилган.

“SpaceX”  компаниясига тегишли кема коинотдан 1,5 тоннадан ортиқ юкни олиб қайтди. Улар орасида биологик тажрибаларга доир тадқиқот натижалари ва турли илмий изланишлар  давомида тўпланган намуналар бор.

НАСА агентлиги Дрэгоннинг станциядан ажралиши ва Ерга қайтиш жараёнини реал вақт режимида ёритиб борди. Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Халқаро космик станцияга туташган   кема астронавтларга қарийб 3 тонна юк етказиб берган.

Manba: uzbekistan24

Fikr bildirish