Европада заҳарланган тухумлар муаммоси давом этмоқда

Нидерландиядаги парранда фермаларида бир йил олдин зараркунанда ҳашоратларни йўқотишда қўлланилган фипронил моддаси паррандалар озуқасига қўшилиб қолгани аниқланди.

Бу эса бутун Европа бўйлаб инсон ҳаёти учун хавфли тухумларнинг савдо расталаридан жой олишига сабаб бўлган. Айни пайтда дунёнинг 40 та давлати, жумладан, Европа Иттифоқига аъзо 26 та мамлакатда ана шундай маҳсулотлар йўқ қилинган. Ҳозир Голландия ҳукумати истеъмолчиларни бу ҳақда вақтида огоҳлантирилмаганликда айбланмоқда.

Бу масала куни кеча Таллинда Евроиттифоқ давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирликлари томонидан муҳокама этилди. Экспертларнинг таъкидлашича, таркибида фипронил моддаси мавжуд бўлган тухумлар катталар ҳаёти учун хавф туғдирмаса-да, болаларга уларни истеъмол қилиш мутлақо тақиқланади. Гарчи бундай тухумлар аллоқачон йўқ қилинган бўлса-да, бу ҳолат аниқлангунга қадар фипронилли тухумларнинг қанчаси қандолатчилик корхоналарида ишлатилган ва айни пайтда улар тайёр маҳсулот сифатида савдо марказларида сотиляпти. Шу боис, энди печенье ва ширинликлар таркиби ҳам текширувдан ўтказилмоқда.

Манба: uzbekistan24

Fikr bildirish