Сайёрамиздан 21 миллиард км. узоқликдаги зонд ҳамон ҳаракатда

40 йил аввал 5 сентябрь куни НАСА космик агентлиги Воянжер-1 сайёралар аро станциясини олис фазога учирганди.

2 ҳафта аввал 20 август куни Воянжер-2 парвоз қилди. Зондлар турли йўналишлар томон ҳаракатланмоқда ва уларнинг космик вазифаси Қуёш тизимидан ташқарида давом этяпти.

Айни дамда Воянжер-1 Ер сайёрасидан энг узоқдаги аппарат бўлиб, энг тез ҳаракатланувчи ва кенг имкониятларга эга бўлган қурилма ҳисобланмоқда. У соатига 17 километр тезликда ҳаракатланади. Ҳозирда у сайёрамиздан 21 миллиард километр узоқликда парвоз қиляпти. Иккинчи фазовий зонд Қуёш тизимидаги 4 та йирик сайёра Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептунда бўлган ягона аппарат саналади. Эгизак зондларнинг парвоз ҳаракати мунтазам равишда назорат қилиняпти.

Манба: uzbekistan24.uz

Fikr bildirish