Чилим чекиш: зарар ва оқибатлари нималарда кўринади? Мутахассис жавоб беради (видео)

Кейинги пайтларда тунги бар, кафе ва ресторанларда кальян, яъни, чилим чекиш урф бўлиб бормоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, чилим чекиш инсон саломатлигига путур етказиши, унинг зарари сигарета чекишдагидан кам эмаслиги аниқланган. Чекиш пайтида ичга тортилган тутун таркибида заҳарли моддалар бўлиб, улар ўпка саратони, юрак қон-томир ва бошқа бир қанча касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ўртача меъёрдаги чилим чекилганда сийдикдаги никотин даражаси 73 баробарга, катонин моддаси – 4 баробарга, ўпка ва ошқозон ости бези саратони келтириб чиқарувчи тамаки никотини – 2 баробарга кўтарилади. Бундан ташқари, бензол ва акроленнинг парчаланишидан ҳосил бўладиган моддалар саратон ва ўткир респиратор касалликларни келтириб чиқаради.

Бир неча йиллар давомида фақат чилим чекиб, кўп миқдорда тамаки истеъмол қилган одамларнинг саратон касалига учраш даражаси катта. Бир марта кальян чекиш давомида танага тушадиган зарарли моддалар 60 та сигарета чекишдаги зарарли моддалар миқдорига тенг бўлар экан.

Хўш, чилим ўзи нима? Унинг таркибида қандай моддалар мавжуд? Унинг инсон саломатлиги учун зарарли жиҳатлари айнан нималарда кўринади?

Бу каби саволларга “Студиямиз меҳмони” дастури меҳмонлари атрофлича жавоб беради.

Manba: uzbekistan24

Fikr bildirish