Фарзандим сўнгги пайтларда кўп ёлғон гапиряпти

— Фарзандимга кичиклигидан ёлғон сўзлашнинг салбий жиҳатларини уқтирганман. Аммо сўнгги пайтларда у кўп ёлғон гапиряпти. Айниқса, ўзи қилган хатоларни синглисига юклагани мени ўйлантириб қўймоқда.

Дилфуза РЎЗИҚУЛОВА

Гулистон шаҳри

Саволга психолог Карима ИБОДУЛЛАЕВА жавоб беради:

— Юқорида келтириб ўтилган муаммо юзасидан жуда кўплаб тадқиқотлар, изланишлар олиб борилган. Натижага кўра, боланинг ёлғон гапиришга бўлган майли ота-онанинг тарбия усулига боғлиқ. Ота-она болага нисбатан қанчалик қаттиққўл ва талабчан бўлса, болада ёлғон гапириш одати шунчалик ривожланади. Сабаби, улар жазоланишдан қўрқади.

4-8 ёш оралиғидаги 372 нафар болалар ўртасида тадқиқот олиб борилди. Уларга катталардан холи алоҳида хонада ўйинчоқлар қўйиб, унга тегмаслик, ҳатто қарамасликни буюрдик ва яширин камерада кузатдик. Табиийки, айримлари бу қоидани бузишди. Лекин фақатгина 4-5 ёшлардаги болалар айбларини тан олди. Мактаб ёшидаги болалар эса жазоланишдан қўрқиб, ёлғон гапиришга мажбур бўлди.

Фарзандингиз билан имкони борича дўстона муносабатда бўлинг. У сиздан қўрқмасин. Шундагина у муаммолари билан ўртоқлашишга эҳтиёж сезади. Агар сиз ўта қаттиққўл бўлсангиз, бунинг оқибати салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин.

Fikr bildirish