Кимга тўй, кимга аза…

Йўл юрсангиз турфа одамлар, ҳайратланарли воқеаларга гувоҳ бўласиз.

Тошкент–Ангрен трассаси бўйлаб автобусда кетаётган эдим. Автобус шошилмай, бир маромда юриб борарди. Узоқдан йўл ўртасида машина туртиб кетган бузоқ кўринди. Автобусимиз секинлашди. Шу пайт йўл четида ўтлаб юрган эшак бузоқнинг олдига чопиб келиб, уни тишлаб йўл четига судрай бошлади. Ҳамма ҳайратдан ёқа ушлади. Бузоқ ўнгланиб ололмас, эшак бечора тинмай ҳаракат қиларди. Текин томошани кўриш учун машинасини йўл четига тўхтатиб, телефонларига манзарани тасвирга олаётган йўловчиларни кўрсангиз.

Жафокаш эшак ахийри бузоқни йўл четига судраб олиб чиқди.

Ҳамроҳимиз — ёши етмишларни қоралаган отахон “сураткаш”ларга қарата:

— Ақлни эшакдан ўрганинглар, ҳайвончалик оқибат йўқ сенларда! — дея танбеҳ берди.

Насиба Абдуллаева

One thought on “Кимга тўй, кимга аза…

Fikr bildirish