Қораўзакликларга иш топилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси қошидаги ёшлар пресс-клубининг иккинчи сессияси Қораўзак туманида ташкил этилди. Унда йигит-қизларни ўйлантираётган муаммолар ечими хусусида сўз борди.

Муҳокама жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, ички ишлар, прокуратура органлари, Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгаши раҳбарлари қатнашди. Мутасаддилар ёшларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутиб, саволларига атрофлича жавоб берди. Бундай ёндашув эвазига айрим муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал қилинди.

Жумладан, Бердақ овул фуқаролар йиғинида яшовчи Шаҳаргул Тоқполатова 2013 йилда Нукус тиббиёт коллежини тамомлаб, ҳалигача ишсиз юрганини айтди. Туман ҳокими топшириғига кўра, у тиббиёт бирлашмасига ишга олинди. Қувонарлиси, атиги бир соат мобайнида яна тўрт нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Шундан икки нафари имтиёзли кредит олиб, фермерлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган.

Сессия давомида билдирилган ҳеч бир таклиф ва мурожаат эътиборсиз қолмади. Ёшлар пресс-клуби ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Сардор БЕКЖОНОВ

Fikr bildirish