2018 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг миқдори қанча?

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда энг кам ойлик иш ҳақининг йил бошидаги миқдори (2018 йил 1 январ ҳолатига 172,240 сўм)дан келиб чиқиб ҳисобланади ва энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам ўзгармайди, деб хабар беради Адлия вазирлигининг телеграмдаги расмий канали – @huquqiyaxborot.

2018 йил учун тасдиқланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрларига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи:

энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 5 бараваригача бўлган даромаддан 7,5 фоиз миқдорда;

энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган даромаддан 16,5 фоиз миқдорда;

энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан юқори даромаддан 22,5 фоиз миқдорда ундирилади.

Энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача яъни, 172,240 сўмгача бўлган даромадлар солиққа тортилмайди.

ЎзА

Fikr bildirish