Ўзбекистонда нега «telegram» мессенжери ишламаяпти?

Бутун дунё бўйлаб телеграм мессенжери яхши ишламаётгани ҳақида хабарлар келмоқда. Бугун 29 март куни Тошкент вақти билан таҳминан соат 13:00 да 10 та давлатда телеграм мессенжери ишламай қолган.

Ушбу мессенжер Ўзбекистон, Россия, Испания, Франция, Италия, Буюк Британия Германия ва Қозоғистон давлатларида умуман ишламай қолган. АҚШ, Таиланд, Малайзия, Ҳиндистон, Бразилия ва бошқа давлатларда телеграм месенжери фаолиятида носозликлар кузатилган. Телеграм сайтида бу ҳақида расмий маълумотлар йўқ. Россиянинг коммерсант нашрининг хабарига кўра 57 фоиз мижозлар телеграмга умуман улана олмаяптилар, 47 фоиз месенжер фойдаланувчилари эса хабар жўната олмаётганликларини айтишмоқда. Хабарда телеграм қачондан яна ишлай бошлаши ҳақида айтилмаган.
Анора Содиқова

Fikr bildirish