Ўғлим тўрт ёшда. Эртак ўқиб берсам, негадир, умуман тинглагиси йўқ

— Ўғлим тўрт ёшда. Эртак ўқиб берсам, негадир, умуман тинглагиси йўқ. Яхши гапириб, эркалаб тинч ўтиришга кўндирмоқчи бўламан. Аммо бефойда. Хавотирдаман, нима қилсам бўлади?

 Дилафрўз ОДИЛОВА Тошкент шаҳри

 Саволга психотерапевт-психолог Зебинисо АҲМЕДОВА жавоб беради:

— Аввало, боланинг ёшига мос эртак танлашни тавсия қиламан. Аммо уни бир жойга михлаб қўйиб, эртак эшитишга мажбурламанг. Яхшиси, бирон иш орасида, масалан, таом тайёрлаётганда ўйинчоқлари ҳамда ўзини иштирок эттириб эртак айтиб беринг.

Ҳозирги болалар телевизор, телефон билан узвий “мулоқот”да улғаймоқда. Бунга мойиллик ҳомила пайтиданоқ шаклланади. Ҳомиладор аёл ниманики кўрса, ҳис қилса, туғилажак фарзандига ҳам таъсир қилади. Тинимсиз телевизор кўриш, телефонда сўзлашиш она учун ҳам, бола учун ҳам зарар.

Дилбандингиз билан имкон қадар кўпроқ жонли мулоқотда бўлинг. Саволларига эринмай жавоб қайтаринг. У меҳрингизни доимо ҳис қилиб турсин. Шунда эртак тинглашни ҳам, албатта, ўрганади.

Fikr bildirish