Пахтакорликлар финалга чиқди

Жиззах вилояти мусиқали драма театрида “Энг намунали сардорлар кенгаши” танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Унда “Камалак” болалар ташкилоти аъзоларидан шакллантирилган 13 жамоа финалга чиқиш учун кураш олиб борди.

Учта шартдан иборат беллашувда ўқувчи-ёшлар ўз тенгдош­ларининг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қиладиган бир-биридан қизиқарли лойиҳалар тақдимотини ўтказиб, савол-жавоблар асносида топқирлик ва билимдонлигини намойиш этди. Долзарб мавзуларга бағишланган саҳна кўринишлари ҳам йиғилганларни бефарқ қолдирмади.

Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир жамоанинг чиқишини адолатли баҳолаб борди.

Муросасиз кечган  баҳслар якунига кўра, 3-ўринга ўаллаорол туманидаги 16-умумтаълим мактаби жамоаси сазовор бўлди. 2-ўрин Жиззах шаҳри вакилларига насиб этди. Пахтакор туманидаги 9-мактабда таълим олаётган сардорлар ғолиблик шоҳсупасининг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Энди улар лойиҳанинг республика босқичида вилоят номидан иштирок этади.

Сардор БЕКЖОНОВ

Fikr bildirish