Серқирра ва тинмас

Ҳар куни ташаббускор ёшлар, уларнинг ибратли ишлари ҳақида эшитиб, кўнгил ғурурга тўлади.

Мана масалан, Зангиота туманидаги 44-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Далер Ҳайитқулов истеъдодли тенгдошлари учун “Ёш ҳунармандлар” тўгарагини очди. Шу билан бирга, таълим муассасасидаги Ёшлар иттифоқи сардори сифатида ижтимоий аҳамиятга молик турли тадбирлар ўтказишга бош-қош бўлмоқда. Айниқ­са, яқинда ташкил этган “Бу — менинг Ватаним” деб номланган асфальтга расм чизиш танлови ўзига хослиги билан ажралиб турди.

Далер бокс билан ҳам шуғулланади. Туман ва республика мусобақаларида мунтазам иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган.

Айни вақтда қаҳрамонимиз 13-болалар мусиқа ва санъат мактабида рассомлик йўналишида сабоқ олмоқда. Ўз ижод намуналарини бир неча бор кўргазмаларда намо­й­иш­ этган.

Ҳа, бир йигитга қирқ ҳунар оз, деб бежиз айтилмас экан. Далер
Ҳайитқуловнинг серқирра фаолиятидан қувондик. Мактаб жамоаси бу тиниб-тинчимас, ташаббускор йигит билан доимо фахрланади.

Насиба АБДУЛЛАЕВА

Fikr bildirish