Яхши ниятдан яхшилик яралади

Хайру саховат қонимизда бор. Бугунги ёшлар ҳам эътиборга муҳтожларни қўллаш, кўнглини кўтариш, имкони борича ёрдам кўрсатишга иштиёқмандлиги кишини беҳад мамнун этади.  

Яқинда Ёшлар иттифоқи Зомин тумани кенгаши фаоллари ҳамда Республика ёшлар марказининг маҳаллий бўлинмаси тўгаракларига аъзо ўғил-қизлар “Чорвадор” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Гулсанам Шербўтаева ва Ёрқиной Бозорқулова ҳолидан хабар олди.

Икки қизалоқ ҳам туғма ногирон бўлиб, уйида таълим олмоқда. Уларга пазандалик тўгарагида сабоқ олаётган қизлар тайёрлаган ширинликлар, қолаверса, Иттифоқ номидан кийим-кечаклар совға қилинди. Бундай эътибордан хонадон соҳибларининг қалби тоғдек кўтарилди. Оналари эса, кўзига ёш олиб, чексиз миннатдорлик билдирди.

Шу ернинг ўзида ташкил қилинган бадиий дастур барчанинг кайфиятини кўтарди.

Сожида САПАЕВА

 

Fikr bildirish