1 саволга 1 жавоб

— Турмуш ўртоғим икки йил олдин бедарак йўқолган. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига ариза бериб, никоҳни бекор қилишим мумкинми?

Ғайрат ОТАНИЁЗОВ Хонқа тумани

Саволга ҳуқуқшунос Асрор ЭРГАШEВ жавоб беради:

— Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 43-моддасига асосан, эр ёки хотин бедарак йўқолган, деб топилган бўлса, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи уларни никоҳдан ажратишга ҳақли. Бу ҳолатга эр-хотиндан бири суд томонидан руҳияти бузилгани сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган тақдирда ҳам йўл қўйилади.

Борди-ю, икки томон ўртасида ўртадаги фарзандлар, эр-хотиннинг биргаликда орттирган умумий мол-мулкини бўлиш ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр (хотин)ни моддий таъминлашга доир низо келиб чиқса, улар никоҳдан суд тартибида ажратилади.

(Материал Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланди).

Fikr bildirish