1 savolga 1 javob

— Вояга етмаган фарзандим бор. Қандолат маҳсулотлари тайёрлаш цехида ишлайди. Айтинг-чи, қонунчилигимизда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун оғир юк нормаларининг чегараси белгиланганми?

 Зоира ШЕРҚУЛОВА Узун тумани

Саволга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши юридик хизмат бўлими мудири Баҳром Илҳомжонов жавоб беради:

— Ўзбекистон Рес­публикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 21 апрелдаги
17/ҚҚ, 8-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисида”ги низомга мувофиқ, 16 –18 яшар шахслар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси сиз кўриб турган жадвал асосида белгиланади.

Бордию, 16–18 яшар шахслар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси: ўғил болалар учун — 6,5 килограмм, қиз болалар учун — 3,5 килограмм этиб белгиланган.

Шу билан бирга, мазкур тоифа вакиллари фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларни бажарса, меъёр 4,1 килограммдан ошмаслиги, шунингдек, улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишга жалб этилмаслиги лозим.

16 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, уларга 2 килограммдан оғир юкни кўтартириш мумкин эмас. Шунингдек, бундай шахсларга аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишга рухсат этилмайди.

 

 

Fikr bildirish