1 savolga 1 javob

— Ёшим ўн тўққизда. Ижодий ишларим марказий нашрларда эълон қилинади. Ёшлар иттифоқи қошидаги Республика ёш ижодкорлар кенгашига аъзо бўлмоқчиман. Тартибини тушунтириб берсангиз.

 Отабек ИСРОИЛОВ  Ўрта Чирчиқ тумани

Саволга Республика ёш ижодкорлар кенгаши раиси Меҳриноз АББОСОВА жавоб беради:

— Республика ёш ижодкорлар кенгаши 2017 йил 1 ноябрда ташкил этилган бўлиб, асосий мақсадимиз наср, назм, драматургия, публицистика, бадиий таржима, рассомлик йўналишларида ижод қилаётган йигит-қизларнинг интилишларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ижодкор тенгдошларимиз қаерда истиқомат қилишидан қатъи назар,
www.yoshijodkor.uz сайти орқали кенгашга тўғридан-тўғри аъзо бўлиши мумкин. Мазкур веб-ресурс орқали фаолиятимизга доир янгиликлардан ҳам хабардор бўлиб борасиз.

 

Fikr bildirish