Жамиятнинг мустаҳкам таянчи

Ёшлар пресс-клубида “Оила мустаҳкам бўлса, фарзанд бахтли бўлади” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши мутахассислари, фаол ёшлар иштирок этди.

“Мустаҳкам оила” ҳафталиги доирасида ташкил этилган тадбирда оила мустаҳкамлигига салбий таъсир қилаётган омилларга қарши курашиш, ажримларнинг олдини олиш, ёш келин-куёвларнинг маънавий оламини юксалтириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Таъкидланганидек, ҳафталик доирасида республикамиз бўйлаб оилавий китобхонлик кунлари, диний-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда. Шунингдек, чоршанба “Аҳил оила куни” деб белгиланди. Жорий йилда мамлакатимизда “Ибратли оила” кўрик-танлови ўтказилиб, оилаларнинг рамзий мадҳияси ҳам яратилади.

Мулоқот жараёнида йигит-қизларнинг мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди. Якунда мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Шаҳноза НУРУЛЛАЕВА

 

Fikr bildirish