Саф қўшиқларидан махфий паролларгача

Самарқанддаги Ҳарбийлар шаҳарчасида “Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ўн тўрт ҳудуддан сараланган жамоалар ўзаро баҳс олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, лойи­ҳа умумтаълим мактаб­ларининг юқори синф ўқувчилари учун ишлаб чиқилган. Мусобақа аввалида иштирокчилар ҳарбий саф қўшиқларини мароқ билан ижро этди. Сўнгра уларнинг мерганлик, тўсиқлардан ошиб югуриш, жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш, миналаштирилган ҳудудда ҳаракатланиш, махфий пароллар билан ишлаш бобидаги маҳорати синовдан ўтказилди. Шунинг­дек, ёшлар юртимизда таъсис этилган ҳарбий унвонлар ва лавозимлар, Давлат рамзларига доир саволларга жавоб берди.

Ҳар бир шартни Марказий ҳарбий округ ҳамда Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгаши мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати холис баҳолаб борди.

Якуний хулосаларга кўра, Оқдарё туманидаги 45-умумтаьлим мактабининг “Қалқон” жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди. Кейинги фахрли ўринлар пахтачи ва тайлоқлик ўқувчиларга насиб этди. ўолибларга  диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Жаҳонгир РАҲМАТОВ

 

Fikr bildirish