Экстремистик ғояларнинг вайронкор хусусияти

Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги ҳарбий қисмда “Аскарларда диний экстремизм, терроризмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Фазлиддин Ҳусанов, ҳарбий қисм офицер ва аскарлари иштирок этди.

Тадбир аввалида террористик ҳаракатларнинг салбий оқибатлари ҳақида видеолавҳа намойиш этилди. Сўнгра Ф.Ҳусанов ислом динининг асл мазмун-моҳияти, юртимизда дин ва виждон эркинлигини таъминлашга қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритиб, диний экстремистик ғояларнинг вайронкор хусусиятини тушунтириб берди.

Аскарлар ҳам мавзу юзасидан фикр­-мулоҳазаларини баён этди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олди.

Cанжар ЭШМУРОДОВ

Fikr bildirish