1 savolga 1 javob

— Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати  инспектори автотранспорт воситасини тўхтатганда ҳайдовчи ундан хизмат гувоҳномасини кўрсатишни талаб қилиши ҳамда гувоҳномани қўлига олиб, батафсил ўқиб кўриши мумкинми?

 Шерзод ХИДИРОВ Гулистон шаҳри

Саволга ҳуқуқшунос Асрор ЭРГАШЕВ жавоб беради.

— 2016 йил 16 сентябр­да қабул қилинган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 8-моддаси, 7-қисми, 1-банди талабларига мувофиқ, ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида ўз лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига биноан хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаатнинг сабаб ва мақсадини маълум қилиши шарт.

 Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланди).

 

Fikr bildirish