1 savolga 1 javob

— Маълумотларга кўра, пойтахтимизда мактабгача таълим соҳаси вакилларини тайёрлаш мақсадида Жанубий Корея университетларидан бирининг филиали иш бошлаши кўзда тутилган экан. Шу ҳақда кенгроқ маълумот берсангиз.

 Марина УМЕРОВА Тошкент шаҳри

Саволга Мактабгача таълим вазирлигининг матбуот котиби Тўра ТЎРАЕВ жавоб беради:

— Ҳақиқатан ҳам Тошкент шаҳрида жорий йилнинг сентябрь ойида янги ўқув йилидан Жанубий Кореянинг Пучон университетининг филиали фаолиятини бошлайди. Таълим масканида тўртта факультет бўлиб, биринчи йилда тахминан 240 нафар талаба ўқишга қабул қилинади. Улар уч йиллик бакалавриат йўналиши бўйи­ча таҳсил олади. Бундан ташқари, юртимизда мазкур университет филиали қошида мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш режалаштирилган. Шунинг­дек соҳа вакиллари учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ҳам иш бошлайди.

Пойтахтимиздаги Пучон университети филиалининг бакалаврлари Жанубий Кореяда магистрлик даражасини олиши мумкин.

 

Fikr bildirish