1 savolga 1 javob

— Бир дўстимга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш қўзғатилган. Мазкур жараёнда айбланувчи шахс адвокат хизматидан фойдаланиши мумкинми?

 Ўткир НУРМАТОВ Зомин тумани

Саволга ҳуқуқшунос Гулноза ЙЎЛДОШЕВА жавоб беради:

— Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 297-моддасига асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш жараёнида шу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни ушлаб туриш пайтидан бошлаб адвокат қатнашиши мумкин.

Адвокат ишга оид материаллар билан танишиб чиқишга, уни таклиф қилган шахснинг топшириғига кўра ёки унинг номидан илтимослар йўллашга ҳамда иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақли.

(Материал Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланди).

 

Fikr bildirish