800 дан зиёд китоб сотилди

Ёшлар иттифоқининг Жиззах вилояти кенгаши ташаббуси билан Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти ҳамда бир қатор ҳарбий қисмларда “Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида китоб ярмаркалари ташкил этилди.

Бундай хайрли тадбирларда китоб савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Аскарлар юртимиз нашриётларида чоп этилган  ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти намуналари, замондош ижодкорларнинг асарлари, илмий-оммабоп ва болаларга бағишланган адабиётларни харид қилиш имконига эга бўлди. Ҳаммаси бўлиб 800 дан зиёд китоб сотилди.

Элдор НАВРЎЗОВ

 

Fikr bildirish