ХИТОЙДА дўстлик ришталари боғланди

Хитой Халқ Республикасининг Далянь шаҳрида Умумжаҳон маданият фес­тивали бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 22 мамлакатидан вакиллар қатнашди.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Хитойдаги қирқ нафар аъзоcи юртимиз павильонида миллий либослар, таом ва ширинликларни намо­йиш этди. Тарихий шаҳарларимиз, ҳар бир ҳудудга хос урф-одат ва анъаналар ҳақида ҳам маълумот берилиб, эсдалик совғалар улашилди. “Андижон полькаси” ва “Хоразм лазгиси” барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Фестиваль ўзбекистонлик талабаларга бошқа давлатлардан келган тенгдошлари билан дўстлик ришталарини боғлаш имконини берди.

Муниса НУРМАТОВА, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон Ассоциациясининг Хитойдаги вакили