Eshitdingizmi?

ЁШЛАР ИННОВАЦИЯ МАРКАЗИ Фарғонада ишга тушади

Инновацион ривожланиш вазирлиги мазкур ташаббусни водийдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширмоқчи.

Янги марказда ёшларга халқаро ва маҳаллий илмий-техник ахборот манбалари, махсус нашрлардан фойдаланиш имкони яратилади.

 

Россияликлар ўзбек таомларини тайёрлайди

Шу мақсадда юртимиз элчихонаси Россия Федерациясида махсус танлов эълон қилган. Уни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари жонбоз­лик кўрсатмоқда.

 

Бокуда махсус дўкон очилди

“Ҳунарманд” уюшмаси саъй-ҳаракати билан Озарбайжон пойтахтида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари сотуви ташкил қилинди. Шу мақсадда Бокудаги энг машҳур ва гавжум объектлардан бири — “Park Bulvar” савдо-дам олиш марказида махсус дўкон фаолияти йўлга қўйилган. Унда ўзбек миллий кулолчилиги, кандакорлик ва миниатюра санъати намуналари, атлас, адрас, беқасам матолари, зардўзлик буюмлари, сўзаналар, ёғочга ўйма нақшлар солиб ишланган қутичалар, қўғирчоқларни сотиб олиш мумкин.

 

Ўз ахборотимиз.