Psixolog maslahati

— Абитуриентман. Ҳозирдан давлат имтиҳони ҳақида ўйлаб, ҳаяжонланяпман. Назаримда, бу ҳолат ўша куни янада кучаяди. Нима қилсам ички хотиржамликка эришаман?

Чарос ИНОҒОМОВА Самарқанд шоҳри

Саволга психолог Акобир АБДУЛЛАЕВ жавоб беради:

— Мазкур ҳолат қаттиқ қўрқув ёки асабийлашиш оқибатида юзага келади. Мия толиқиб, баъзи маълумотлар ёдингиздан кўтарилиши мумкин. Табиийки, бу талабалик остонасида турган йигит-қизлар учун жиддий муаммодир.

Аввало, ўзингизни бўш қўйиб, чуқур нафас олинг. Бу машғулот инсон диққатини нафас олишга қаратиш орқали керакли хотиржамликка эришиш ҳамда ортиқча ўй-­фикрлардан халос бўлишга ёрдам беради.

Маслаҳатим, имтиҳонни бир байрамдек қабул қилинг. Шунда имтиҳондан, албатта, муваффақиятли ўтасиз.