Излаган ишини топди

Ёшлар иттифоқининг Боғот тумани кенгаши “Yоshlar — kelajagimiz” Давлат дастури доирасида меҳнат ярмаркасини ташкил этди.

“Истиқлол” истироҳат боғида бўлиб ўтган тадбир доирасида олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, шунингдек, вақтинча ишсиз бўлган ёшлар ҳудуддаги 101 корхона ва ташкилотда мавжуд 416 та бўш иш ўрини билан танишди.

— Ўтган йили Тошкент ахборот технологиялари университетини иқтисодиёт ва менеж­мент мутахассислиги бўйича тамомлагандим, — дейди Деҳқонбозор қишлоғидаги Узумзор шаҳарчасида истиқомат қилувчи Жалолиддин Латифжонов. — Бу галги меҳнат ярмаркаси мен учун омадли келди. Ўзим хоҳлагандек иш топдим. Тез орада туман тиббиёт бирлашмасида иқтисод­чи сифатида фаолият кўрсата бошлайман. Шу ернинг ўзида меҳнат шартномасини туздик. Маоши ҳам менга маъқул. Тадбирни ўтказишга бош бўлган Ўзбекистон ёшлар иттифоқига алоҳида ташаккур.

Шоµрух ИБОДУЛЛАЕВ