Энг сара фильмлар тақдирланади

Ўтган йили “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ёшлар иттифоқи, ташкилот қошидаги Кинематографияни ривож­лантириш маркази ҳамда Ёш киноижодкорлар кенгаши ижтимоий мавзуларда юқори савияли киноасарлар яратиш, мазкур жараёнга истеъдодли йигит-қизларни жалб этиш, соҳада “Устоз-шогирд” анъанасини ривожлантириш мақсадида “Арт-хаус” лойи­ҳасини йўлга қўйган эди.

Унинг биринчи фаслида таниқли киноижодкорлар — Ёлқин Тўйчиев, Жаҳонгир Қосимов ҳамда Аюб Шаҳобиддинов маҳорат дарсларини ўтди. Эндиги навбат тўртинчи бадиий раҳбар — Рашид Маликовга етди.

Таниқли режиссёр ёшлар учун август, сентябрь ва октябрь ойларида машғулотлар олиб боради. Ҳозирда мазкур жараёнда қатнашишга лойиқ ёшлар саралаб олинмоқда. Талабгорлардан ҳаммаси бўлиб 90 га яқин ариза келиб тушган.

Йил якунигача ёш киноижодкорлар олдида қисқа мет­ражли фильм суратга олиш вазифаси турибди. Энг сара ишлар турли номинация­лар бўйича тақдирланади.

Мухбиримиз.