Икки олтин бизники

Болгариянинг Благоевград шаҳрида бўлиб ўтган математика бўйича 25-халқаро фан олимпиадасида талабаларимиз тўртта медални қўлга киритди.

Дунёнинг юзга яқин олий ўқув юртидан сараланган 351 нафар иқтидор соҳиби қатнашган нуфузли беллашувда Ўзбекис­тон Миллий университети талабалари — Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳрух Иброҳимов олтин, мазкур университетнинг яна бир вакили Толибжон Исмоилов ҳамда Турин политехника университетида таълим олаётган Фаррух Муҳаммадиев бронза медалларига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, талабалар учун математика бўйича халқаро фан олимпиадаси 1994 йилдан буён мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Терма жамоамиз унда уч маротаба иштирок этди. Ўтган йили ҳам Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳрух Иброҳимов олтин медаль билан Ватанимизга қайтганди.

Мухбиримиз