Мардлар номи барҳаёт

Ватанпарварлик — баландпарвоз гап эмас. Ватанпарварлик туғилиб ўсган она юртини то сўнгги нафасгача кўз қорачиғидек асраш дегани.

Ватан ҳимоясига отланган,  юрт тинчлиги учун жонини ҳам аямаган мард ўғлонларимиз хотираси халқимиз қалбидан ҳеч қачон ўчмайди. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида юртимиз озодлиги, халқимизнинг бугунги тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг азиз хотирасига эҳтиром кўрсатиш биз учун ҳам фарз, ҳам қарз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” номли китоб тақдимотида бу фикрлар яна бир бор тилга олинди.

Жасоратнинг катта-кичиги бўлмайди. Истиқлол йилларида юртимизнинг кўплаб асл фарзандлари, хусусан, мард ҳарбийларимиз мустақиллигимизни асраш, юртимиз тинчлигини таъминлаш, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини ҳимоя қилиш, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши курашишда букилмас ирода ва жасорат намунасини намоён этди. Юртбошимиз ташаббуси билан чоп этилган китобни уларнинг хотирасига ҳурмат ва эҳтиром намунаси десак бўлади.

Тақдимот маросимида Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган мард ўғлонлар ёдга олинди, уларнинг оила аъзоларига эса, ташкилотчиларнинг совғалари тақдим этилди.

Б.АБДУХОЛИҚОВ