Хитойликлар ҳам бефарқ эмас

Мамлакатнинг www.globalmerchand.com.cn порталида Пекин шаҳрида республикамиз сайёҳлик салоҳиятига бағишлаб ўтказилган анжуман тафсилотлари атрофлича ёритилди.

Тадбирда жорий йилнинг 15 июлидан Ўзбекистонда мамлакатга кириш учун электрон визаларни расмийлаштириш ва бериш тизими ҳамда мамлакатимиз ҳудуди орқали транзитни амалга ошираётган 101 давлат, хусусан Хитой фуқаролари учун беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда визасиз кириш ва юртимизда вақтинча бўлиш тартиби жорий этилгани тушунтириб ўтилди.

Шу билан бирга, электрон нашр Ўзбекистон ва Хитой халқлари азалий дўстлик ришталари билан боғлангани, уларнинг тарихи кўҳна Буюк ипак йўли даврига бориб тақалиши ҳақида тўхталар экан, “бой сайёҳлик салоҳияти ҳамда бетакрор шаҳарларга эга бўлган Ўзбекистоннинг бугунги ҳудуди кўп асрлар давомида Хитой ва ўарб ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилган”, дея таъкидлайди.