“The independent” Ўзбекистонни кўришга чорламоқда

Британиянинг нуфузли нашри юртимизга келиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун электрон виза бериш тизими жорий қилингани ҳақида мақола эълон қилди. Унда айтилишича, мазкур қадам сайёҳлар оқимининг кўпайишига хизмат қилади.

Янги тартибга кўра, дунёнинг 51 мамлакати, шу жумладан, Буюк Британия фуқаролари учун электрон визани расмийлаштириш имкони пайдо бўлди. Қолаверса, Ўзбекистон орқали учинчи давлатга саёҳат қилувчи 101 мамлакат вакиллари учун визасиз транзит тизими жорий қилинган, 16 ёшгача бўлган болалар учун эса, визасиз кириш имконияти яратилган.