Саводхонликка даъват

8 сентябрь дунё миқёсида Халқаро саводхонлик куни сифатида нишонланади. Мазкур сана ЮНЕСКО томонидан 1966 йилда таъсис этилган.

Халқаро ташкилот ҳар йили саводхонликни кенг тарғиб қилгани учун жами беш кишига Конфуций номли ҳамда Жанубий Корея ҳукумати томонидан молиялаштириладиган Седжонг мукофотларини топширади.