Замонамиз қаҳрамонлари бадиий талқинда

Ўзбекистон миллий кутубхонасида Қўчқор Норқобилнинг “Бу ерларда ҳаёт бошқача”, Исажон Султоннинг “Ҳазрати Хизр изидан”, Луқмон Бўрихоннинг “Титраётган тош” ҳамда Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Осмон оғуши” номли бадиий асарлари тақдимоти бўлиб ўтди.
Тўртала китоб замонамиз қаҳрамонлари қиёфаси акс эттирилгани билан аҳамиятлидир. Бу бўйича Президентимиз 2017 йил 3 август куни ижодкор зиёлилар билан учрашуви чоғида алоҳида топшириқ берган эди. Шундай қилиб, давлат буюртмаси асосида махсус танлов эълон қилиниб, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа-ижодий уйи томонидан муносиб асарлар сараланди ва чоп этилди.
Тақдимот маросимида уларнинг бадиий қиймати, ёшлар тарбиясида тутган ўрни ҳақида атрофлича сўз юритилди. Юртимизда адабиётга катта эътибор қаратилаётгани мамнуният билан таъкидланди.

Б.АБДУЛҲОЛИҚОВ