Қонунни билиш шарт!

Ёшлар иттифоқи қошидаги Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши “Ёшлар келажаги — қонунга риоя қилишдан бошланади” шиори остида Жиззах вилоятида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Дўстлик саноат ва хизмат кўрсатиш коллежида такшил этилган учрашувда 200 нафардан ортиқ ўқувчи қатнашди. Мулоқот давомида ҳуқуқшунослар ёшларга оид миллий қонунчилигимиз, тегишли қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.
Шу билан бирга кенгаш мутахассислари “Наврўз шаҳарчасидаги маҳалла идорасида ташкил қилинган “Ҳуқуқий маслаҳатхона” бурчаги учун зарур адабиётларни бепул тақдим этди.
Тарғибот тадбири Шароф Рашидов туманидаги Маиший хизмат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида давом эттирилди. Йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
— Жуда кўп янги маълумотлар олдим, — дейди коллеж ўқувчиси Собиржон Қўшмуродов. — Қонунларни билиш шарт! Шундагина ҳаёт сўқмоқларида қоқилмаймиз.
Тадбирларда фаоллик кўрсатган ёшлар ҳуқуқий адабиётлар билан тақдирланди.

Элдор НАВРЎЗОВ