“Электрон мактаб” ва “Тиббий синф” умумтаълим лойиҳалари учун инвестиция киритилиши мумкин

Россия пойтахтидаги “Электрон мактаб” ва “Тиббий синф” умумтаълим лойиҳалари Хельсинкида ўтган таълим бўйича саммитда халқаро лойиҳалар қаторига қўшилди.
Москва мэри Сергей Собянин бу ҳақда ўзининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилиб, бу лойиҳага кирган мактабларда дарсликлар ўрнига ўқувчиларга махсус планшетлар берилгани, электрон кундаликлар жорий қилингани, синф хонаси интерактив доска ва столлар билан жиҳозлангани, келгуси йилда бу лойиҳа амалиёти учун 16 миллиард рубль инвестиция киритилишини айтган.
ЎзА