Ўзлигимиз кушандаси

Замонавий дунёда глобаллашув жараёни шиддатли тус олиб, ахборот технологиялари тобора такомиллашгани сайин миллий маданият ва қадриятларни сақлаб қолиш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Ахборот алмашинуви мислсиз тезлашган ҳозирги даврда

Океан ортидаги айрим “марказлар” турли халқлар ўртасида Ғарб ҳаёти “жозибалари”ни, жумладан, “оммавий маданият”ни имкон қадар кенг ёйишга ҳаракат қилмоқда. Мақсад аниқ — одамларни ўзлигидан айириш, дунёни ягона тизимга солиб, битта оқим бўйлаб ҳаракатланишига эришишдан иборат.

“Оммавий маданият” ниқоби остида аҳлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм ва эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан даромад топиш, бош­қа халқларнинг неча минг йиллик анъаналари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписанд муносабатда бўлиб, уларни қўпоришга қаратилган ҳаракатлар инсоният учун жиддий хавф-хатардир. Башарти, “оммавий маданият” миллатлар ва мамлакатлар келажагига рахна солар экан, бунга бефарқ қараб бўлмайди, албатта.
Маълумки, ёшлар интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланади. Бир томондан, қувонарли ҳолат. Аммо вазиятни чуқурроқ таҳлил қилайлик. Юртимиз ёшларининг 2 миллиондан ортиғи (аксарияти ўсмирлар) “Одноклассники” ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтган. Ушбу веб-ресурс фарзандларимиз онги ва маънавий оламига ижобий таъсир кўрсатади, дейиш қийин. Сабаби унда ахлоқсизликни тарғиб қилувчи маълумотлар кўп, беҳаё мавзулар ҳам урчиган. Ахир,

Виртуал маконда қонун-қоида, ахлоқий меъёрлар йўқ-да. Ҳар ким хоҳлаган ишини қилиши мумкин. Бундай “эркинлик”, турган гапки, ёшларни бузади, тўғри йўлдан адаштириб, тубанлик исканжасига улоқтиради.
Ҳар қайси миллатнинг шаклланиши ва тараққиётида оила муҳим роль ўйнайди. Шарқ аёллари ҳеч қайси замонда оилада етакчиликка даъвогар бўлмаган. Лекин бу уларнинг қадр-қиммати паст, дегани эмас. Аксинча, оиладаги биронта ҳам масала оналаримиз иштирокисиз ҳал бўлмайди. Шу боис

аёлларимиз ўзларини сиқилган ёки ҳуқуқлари чекланган тарзда ҳис қилмайди. Аммо “оммавий маданият” тарғиботчилари Шарқда аёллар камситилиши, эркаклар билан тенг ҳуқуқли эмаслиги ҳақида бонг ургани-урган.

Мустақиллигимиз шарофати билан маданиятимизнинг ажралмас қисми — миллий мусиқа санъати тарғиботига катта эътибор қаратилди. Лекин шу билан бирга, хориждан менталитетимизга тамомила тескари бўлган реп, рок каси йўналишлар ҳам кириб келди.

Улар “оммавий маданият”нинг кўплаб унсурларини ўзида мужассам этгани етмаганидек, қанчадан-қанча қоракўзларимиз меҳрини қозониб, “Шашмақом” туркумидаги қўшиқлар, халқ ашулаларию фольклор намуналаридек бебаҳо хазинамизни сиқиб чиқармоқда.

Бундай ҳолат хавфли, ҳатто ҳалокатли эканини теран анг­лашимиз зарур. Чунки санъат — илоҳий истеъдод соҳиблари томонидан яратиладиган маънавий бойлик, мўъжиза! Бироқ “оммавий маданият” тарафдорларининг фикрича, санъат асарини ҳар ким яратиши мумкин ва ҳамма нарса санъат, деб аталишга ҳақли.
Бундан чиқди, “оммавий маданият” ниқобидаги таҳдидлар исталган қадриятни инкор этади: юксак маънавиятни, ахлоқ ва орзу-мақсадларни менсимайди. Омма маданияти тарафдорлари учун эзгуликнинг ўзи йўқ. Мана шундай жиддий хатар билан курашиш шарт ва зарур. Акс ҳолда, ўзлигимиздан айрилишимиз ҳеч гап эмас.

Мирҳасан КИЧИБОЕВ
Самарқанд тумани