Ўқувчилар ҳавасда

Конституциямиз қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан Пахтакор туманидаги 2-умумтаълим мактабида “Армия ёшлар нигоҳида” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. У Ёшлар иттифоқининг Жиззах вилояти кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Миллий гвардия хизматчиларининг жанговар чиқишлари ҳамда ҳарбий қурол-яроғлар кўргазмаси ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўз навбатида, улар жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган саҳна кўринишлари билан ҳарбий акаларига ўхшашга қанчалик ҳавас қилишини намоён этди. Якунда фаол ёшларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Элдор Наврўзов