Гиёхвандлик умр заволи

Бугунги кунда Ўзбекистонда  гиёхвандликка қарши курашиш, уни олдини олиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Айниқса, бу борада Президентимиз томонидан олиб борилаётган тадбирлар, ташаббуслар илгари сурилгаётгани илғор ғоялар диққатга сазовордир.

Маърузачилар томонидан  вилоятимизда  амалга оширилаётган ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди. Ёшларнинг Қонунларни билмаслиги оқибатида муаммоларга дуч келиб қолмасликлари учун  тарғибот-ташвиқот ишлари яхши йўлга қўйилганлиги, фуқароларимиз учун барча ҳужжатлар бўйича маълумотларни олиш учун имкониятлар мавжудлиги, бу борада юртимизда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикрлар билдирилди. Жиноят ишлари бўйича Урганч шахар суди раиси в.б Алишер Қаҳҳоров,  Урганч шаҳар суди судяси Дилдора Пўлатова  Вилоят юристлар малакасини ошириш маркази тингловчиси  Гўзал Матвелиева  Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлини  қўллаб қувватлаш маркази Хоразм вилояти  бўлинмаси бошлиғи  Нилуфар Маткаримова махалла фаоллари,хамда  ёшлар  иштирокида  вилоят ёшлар марказида Биз ёшлар гиёхвандликка, жиноятчиликка қаршимиз шоири остида очиқ мулоқат ташкиллаштирилди.

Бу иллат гирдобига билиб-билмай тушиб қолаётган ёшларимиз афсуски учраб турибди ва бунинг оқибатида кўплаб кўнгилсизликлар содир бўлмоқда. Мавзу юзасидан кенгроқ тушунча ҳосил қилиш  ёшларга мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилиб борилди

Гиёҳвандлик касалига мубтало бўлганларнинг аввало ўзига, сўнг оиласига, касбига ёки ўқишига нисбатан қизиқиш, аҳамият ва парво ҳислари йўқолади, бефарқлик, лоқайдлик кучаяди. Оддий қилиб айтганда, гиёҳвандлик бу бевақт ўлим, пулга сотиб олинган ажал, жуда катта моддий ва маънавий фожиа ҳисобланади. Шунингдек, маърузачи ўз маърузасида бу аянчли иллат домига тушиб қолмаслик учун ҳар биримиз эҳтиёткор бўлишимиз, бунинг оқибатларини ўйлаб кўришимиз, ён-атрофдагиларга нисбатан бефарқ бўлмаслигимиз лозим. Ҳурматли талабалар, ҳар биримизнинг соғлигимиз, келажагимиз ўз қўлимизда.

Шундан сўнг Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлини  қўллаб қувватлаш маркази Хоразм вилояти  бўлинмаси бошлиғи  Нилуфар Маткаримова  сўзга чиқиб, гиёҳвандликнинг келиб чиқиши, унинг салбий оқибатлари тўрисида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди. Ёшлар, хозирги кунда энг хавфли иллат хисобланган гиёхвандлик моддаларни истеъмол қилаётганларнинг аксариятини ёшлар ташкил килаётгани энг ачинарли холатдир.
Гиёхванд моддалар зурриётга ҳам кучли таъсир кўрсатади. Гиёҳванд ота ёки она боланинг ақлан заиф, жисмонан майиб ва мажрух дунёга келиш сабабчиси  бўлишини, бундай болалар бутун умр ногиронликка махкум эканлигини мисоллар асосида айтиб ўтди.Ёшлар ўртасида жиноятчилик,гиёхвандлик каби ёмон иллатларнинг олдини олиш,ёшларни касб корга йўналтириш,бўш вактларини мазмунли ташқил қилиш   мақсадида тадбиркорликка жалб қилишда ўз маслахатларимизни беришда чарамаймиз дея фикр билдирди.

Бугунги кунда ватанимиз дунёдаги тинч ва осуда мамлакатлар сирасига киришини, тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етишимиз, турли иллатларга қарши курашишимиз инсоний бурчимиз эканлиги, ёшлар ўртасида ҳар хил ҳуқуқбузарликлар бўлмаслиги учун  барчамиз бирдек масъул эканлигимизни унутмаслигимиз керак дейди: ёшлар иттифоқи хуқуқбузарликни олдини олиш ва хуқуқий саводхонликни ошириш бўлим мудири, Дилшод Атамуратов.
Мавзу юзасидан берилган саволларга маърузачилар томонидан атрофлича жавоб берилди. Иштирокчилар тадбир ташкилотчилари ва маърузачиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 Сумбулой НУРМЕТОВА