Муаммолар жойида ҳал этилди

Термиз шаҳрида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва кредит олишида кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган тадбир ҳудуддаги туман ва шаҳарлар билан видеоконференция тарзда ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, уч минг нафардан зиёд йигит-қиз иштирок этди.
Мулоқот аввалида Баҳодир Пўлатов сўзга чиқиб, мамлакатимизда мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларнини пухта ўзлаштирган, соғлом эътиқодга эга баркамол авлодни вояга етказиш, вилоятда “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастурининг ижроси юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг ёшлар ўзи эришаётган ютуқ ва муваффақиятлари ҳақида айтиб, муаммоларини ўртага ташлади. Учрашувда кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Наргиза РАҲМАТУЛЛАЕВА