Стоматология институти: халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланади

Тошкент давлат стоматология институтига Волга тадқиқот тиббий университети делегацияси ишчи ташриф билан келди.
Профессор Николай Николаевич Карякин бошчилигидаги делегация аъзолари Тошкент давлат стоматология институтининг моддий-техника базаси билан танишди. Шунингдек, институт ректори, профессор Жасур Ризаев билан икки олий ўқув юрти ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини, талабалар ва ўқитувчиларнинг илмий алмашинувини, юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлашда ҳамкорлик қилишни борасидаги ишларни муҳокама қилдилар.

Шоҳинур Мирзаев