Юртимизда илк марта

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Chimgan Challenge” қишки спорт турлари бўйича ёшлар фестивали бўлиб ўтди

Мусобақа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби билан ҳамкорликда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳавас­кор спортчилар ўртасида ўтказилди. Унда Тошкент вилоятининг барча ҳудудларидан келган 17 нафар йигит-қиз ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Тоғ чанғиси, сноуборд, қор устида волейбол баҳсларида иштирокчилар 10-14, 15-20, 21-30 ёш тоифасида куч синашди.
Якуний натижаларга кўра, тоғ чанғисида ўз ёш тоифасида Акил Фозилов, Арман Гаипов ҳамда Дамир Бухарбаев, сноуборд бўйича эса, Нуркелди Балгабеков, Амал Тўхтаев ҳамда Руслан Мирзаалиевнинг қўли баланд келди. Шунингдек, қизлар ўртасида ҳам совриндорлар аниқланди.
Ғолиблар медаль, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Келгусида мазкур спорт фестивалини доимий ўтказиб, навбатдаги мусобақаларга қўшни республикалардан ҳам спортчилар жалб қилишга келишиб олинди.

Ҳасан ОЧИЛОВ,
Камолиддин ГУЛМУРОДОВ