“Ёшлар шахмат тахтаси”да ғолиблар аниқланди

Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳида” Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Ёшлар шахмат тахтаси” беллашувларининг республика финал босқичи бўлиб ўтди. 
4 кун давом этган мусобақаларда диёримизни турли ҳудудларидан ташриф буюрган 168 нафар ўғил қизлар ғолиблик учун беллашишди.
Мактаб, туман, вилоят босқичларидан сараланиб келган ақл гимнастикачилари 6 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишди.
photo5201921710557866959.jpg
Беллашувларнинг дастлабки кунида Бухоро, Фарғона, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ёш шахматчилари ўз имкониятларини яхшилаб олишди.
Якуний очколар натижасига кўра, Бухоро вилояти жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин Навоий вилояти ёшларига насиб этди. 3-ўринни сурхондарёлик шахматчилар банд этишди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан таъсис этилган кубок ва медаллар, эсдалик совғалар топширилди.
Назокат Ражабова, ЎзА